Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жавоҳир Синдаров АҚШлик кучли рақиби устидан ғалаба қозонди

Жавоҳир Синдаров АҚШлик кучли рақиби устидан ғалаба қозонди

Фото: FIDE

Жавоҳир Синдаров кучли рақиб устидан ғалаба қозонди. 

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Кипрда ўтаётган Номзодлар турнирининг бешинчи турида қора доналарда мусобақанинг иккинчи рақамли фаворити, АҚШлик Ҳикару Накамурани мағлуб этди.

У ушбу турнир тарихида стартдаёқ 5 имкониятдан 4,5 очко жамғарган илк ўйинчига айланди.

Кучли рақиблар (Прагнанандҳа, Каруана ва Накамура) устидан қозонилган кетма-кет ғалабалар туфайли Синдаров жаҳон онлайн рейтингида 5-ўринга кўтарилди (4-ўринда яна бир ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов бормоқда).

Жавоҳир Синдаров аввал Фабиано Каруанани мағлуб этган ва Номзодлар турнирида етакчиликни қўлга олганди

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг