Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодирбек Абдусатторов вазиятни бироз яхшилади

Нодирбек Абдусатторов вазиятни бироз яхшилади

Фото: ©Husniddin Ato/PressPhoto.Uz

Самарқанд шаҳридаги ЖЧда рапид йўналишининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 9-тур якунига етди.

Мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен 7 очко билан ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, Владимир Федосеев (Сербия), Янгйи Ю (Хитой) да ҳам 7 очкодан мавжуд. 

Нодирбек Абдусатторов биринчи кун баҳсларидаги муваффақиятсизликдан кейин вазиятни бироз ўнглади ва 6 очко билан 28-ўринга кўтарилди. Яна бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидовда ҳам 6 очко бор.

Бугун, 28 декабрь куни 10-13-тур учрашувлари билан рапид баҳслари якунланади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг