Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахга ёпирилган сел... (2-видео)

Жиззахга ёпирилган сел... (2-видео)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 20 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар сабаб сел келгани, жумладан Жиззахда катта сел ҳодисаси кузатилгани ҳақида видео ва фотолар тақдим қилган эдик.

«Xabar.uz»га келиб тушган навбатдаги видеоларга кўра, сел Жиззахда халқаро аҳамиятга эга «Тошкент-Термиз» М-39 автомобиль йўлига ҳам тошиб чиққан.

Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, автомобиль йўлида айрим машиналар сувда қолиб кетган, ҳаракат оғирлашган.

Шунингдек, сув тошқини Жиззах шаҳрига ҳам кириб боргани, шаҳарнинг асосий бозори ҳудудини сув босгани маълум қилинмоқда.

ФВВнинг расмий хабарига кўра, бугун, 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келган.

Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари селдан зарарланди.

Айни пайтда Бахмал туманининг Нурафшон МФЙ, Гулобод қишлоғи, Ғаллаорол туманининг Молтоб ҚФЙ Молтоб қишлоғи, Ш.Рашидов тумани Куёвбоши МФЙ ҳамда Фориш тумани Эгизбулоқ МФЙларида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими органлари куч ва воситалари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

«Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» аввалроқ кучли ёмғирлар сабаб сел келишидан огоҳлантирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг