Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Камёб ҳодиса: Сурхондарёда ўқитувчилар ўзаро муштлашди

Камёб ҳодиса: Сурхондарёда ўқитувчилар ўзаро муштлашди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўқитувчилар муштлашаётгани тасвири тарқалди. 

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, воқеа 2021 йил 23 август куни Қумқўрғон тумани 59-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишловчилар Р.Х.Азизбек, Н.А.Насиба, Н.А.Нурилла ва М.Т.Бахтиёрлар ўзларига олдиндан таниш бўлган шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи Д.Б.Хаитмурод билан мактаб ховлисида ўзаро келишмовчилик сабабли бир бирлари билан жанжаллашган. Уни уриб-дўппослаб, баданга енгил шикаст етказишда ифодаланган безорилик жиноятини қасддан содир этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 августда Қумқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Р.Х.Азизбек, Н.А.Насиба, Н.А.Нурилла, М,Т.Бахтиёр ва Д.Б.Хаитмуродларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, шу кунинг ўзида гумон қилинувчи Р.Х.Азизбек, Н.А.Нурилла, М,Т.Бахтиёр ва Д.Б.Хаитмуродлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирги кунда Қумқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади ва келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг