Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов: «Зато бизда Бунёдкор стадиони бор»

Комил Алламжонов: «Зато бизда Бунёдкор стадиони бор»

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Ўзбекистоннинг сўз эркинлиги рейтингига ўз муносабатини билдирди.

«Ҳар йили шу пайтда Ўзбекистоннинг сўз эркинлиги рейтинги ошаётганини айтиб мақтаниб қўярдим. Бу йил эса ушбу соҳага МАСЪУЛ бўлган барча мутасаддиларга машаққатли, сермазмун, ижодий ва тинимсиз меҳнатлари учун катта «раҳмат» айтмоқчиман. Барака топинглар, ҳурматлилар. Рейтинг-пейтинга бало борми, тоже мне. Тушди нима, кўтарилди нима, тўғрими? Ота-бобонг қилган ишни қилсанглар бўлмайдими, дейдиган одам йўқ. Чойхоналаримиздан, гап, улфатчиликларимиздан қўймасин. Зато бизда Бунёдкор стадиони бор. Файзимизни берсин.

PS: лицейда ўқиб юрган пайтларимиз, дарсда тўполон қилсак, адабиёт ўқитувчимиз Феруза опа бизга «Қанча қилма тарбия, хўтикла кучукчани, ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий», дердилар. Негадир шу эсимга тушиб кетди ҳозир. Нимага экан? Бу, просто, ман ёддан билган ягоналаштирилган парчалардан бири бўлганидан бўлса керак», деб ёзади Комил Алламжонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг