Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ливанда 2 мартдан буён 826 киши ҳалок бўлди

Ливанда 2 мартдан буён 826 киши ҳалок бўлди

Фото: Instagram

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги тўқнашувлар қурбонлари ҳақидаги янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Идора баёнотига кўра, 2 мартдан буён давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 826 киши ҳалок бўлган, 2009 киши жароҳатланган.

Ҳалок бўлганларнинг 106 нафари болалар, 65 нафари аёллардир.

Исроил Ливанга таҳдид солишда давом этмоқда. «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати қуролсизлантирилмаса, Ливан инфратузилмасига мисли кўрилмаган зиён етказилади ва ҳудудининг бир қисмидан айрилади, дея баёнот берди Исроил мудофаа вазири Кац.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг