Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лола Каримова фонди кўмагида 3 нафар бола Францияда операция қилинди

Лола Каримова фонди кўмагида 3 нафар бола Францияда операция қилинди

Операциядан олдин.

Фото: Каримов фонди

Туғма юрак кассалиги билан хасталанган уч нафар ўзбекистонлик бола Францияда шу йилнинг январь ойида Лола Каримова-Тиллаеванинг «Сен ёлғиз эмассан» фонди молиявий кўмаги билан юрак операция қилинди, деб хабар берди Каримов фонди.

Наманганлик Севинч Умаралиева (4 ёш), Комилахон Султанхонова (10 ёш) ва хоразмлик Алибек Абдуллаев (10 ёш) Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада етакчи француз кардиожарроҳлари томонидан муваффақиятли операция қилинди.

Алибек учун мазкур жарроҳлик операцияси иккинчи босқичда амалга оширилди. Биринчи босқич 2017 йилнинг март ойида фонд кўмаги билан Францияда ўтказилган эди.

Нант шаҳридаги клиникага болалар оналари билан биргаликда юборилди. Ташхислар ўта оғир бўлганлиги сабабли ҳар бир операция 8—10 соат давом этди.

«Бундай оғир пайтларда, албатта, яқин инсонларнинг далдаси ва меҳри жуда зарур. Шунинг учун болаларни чет элга операцияга она ёки бувилари билан биргаликда жўнатамиз. Француз шифокорлари болажонларнинг ота-оналарини фарзандларининг аҳволи ҳақида мунтазам ва тўлиқ хабардор қилиб туришлари учун фондимиз томонидан ҳар сафар улар билан бирга таржимон юборилади. Операциядан сўнг болалар яна бир – бир ярим ой давомида Франция шифохонасида даволанадилар.

Тошкентдан Францияга самолётда сафар пайтида соғлиғи заиф болажонларнинг аҳволини назорат остида ушлаб туриш мақсадида фонднинг малакали шифокори уларга ҳамроҳлик қилади», — дейилади хабарда.

«Сен ёлғиз эмассан» фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 100 яқин мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг