Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лола Каримова Гимнастика федерациясидан ҳам кетмоқда

Лола Каримова Гимнастика федерациясидан ҳам кетмоқда

Фото: Facebook / Lola Karimova-Tillyaeva

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева «Instagram»даги саҳифасида Ўзбекистон гимнастика федерацияси президентлиги лавозимидан кетаётганини хабар қилди.

«Мен ушбу пост орқали мана 13 йиллик фаолиятимдан сўнг Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозимини тарк этишга мажбур эканимни эълон қилмоқчиман.

Мен барча спортчиларимиз, федерациянинг бутун мураббийлар жамоаси ҳамда барча ишчи ходимларига аъло даражадаги фаолиятлари, ушбу спорт турини юқори даражага кўтаришдаги ҳиссалари, унинг ривожланиш йўлида тинимсиз меҳнатлари ҳамда ғайратлари учун чин дилимдан ташаккур билдирмоқчиман.

Осиё гимнастика иттифоқининг фахрий президенти лавозимини сақлаб қолган ҳолда, мен ушбу ажойиб спорт турининг ашаддий мухлисларидан бўлиб қоламан ҳамда ўзбек гимнастларимизга келгуси фаолиятларида омад ва ғалабалар тилайман!» дея ёзган Лола Каримова-Тиллаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси сифатида фаолиятини якунлаётганини ҳам хабар қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг