Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Маҳалла» фондига янги раҳбар тайинланди

«Маҳалла» фондига янги раҳбар тайинланди

Фото: «ЎзА»

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ташкилий масала кўрилди.

Шу пайтга қадар Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари – «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Жавлонов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига шу пайтга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Раҳмат Маматов республика маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси этиб тасдиқланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош вазири вазифасини бажарувчи А.Арипов ва президент маслаҳатчиси Р.Қосимов иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг