Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади
Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади.
Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.
Жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter