Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марғилондаги меҳрибонлик уйида содир этилган даҳшатли жиноят юзасидан йигирмага яқин жабрланувчи кўрсатма берди

Марғилондаги меҳрибонлик уйида содир этилган даҳшатли жиноят юзасидан йигирмага яқин жабрланувчи кўрсатма берди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида Марғилон шаҳридаги 1-меҳрибонлик уйининг собиқ директори К.Якубов, бош ҳисобчи А.Муйдинова ва ҳисобчи А.Саидкамолова, директор ўринбосари С.Усмонов, фельдшер И.Йўлдашев, тарбиячи Х.Якубова, Р.Абдуфаттоев ва Н.Солиева, энагалар Д.Джурабаева ва Х.Тўраевга нисбатан жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.


Мавзуга доир: «Марғилондаги меҳрибонлик уйи: хўрланган болалар, хўрланган қизлар...»


ЎзА хабарига кўра, суд кеча ўз ишини давом эттириб, судья Р.Арапов раислигида гувоҳларларнинг кўрсатмалари тингланмоқда. Бундан олдин эса директор ўринбосари С. Усмоновга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддасининг 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш), фельдшер И. Йўлдашевга нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) ёпиқ суд мажлисида кўрилди. Шунингдек, жиноят иши бўйича йигирмага яқин жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди.


Мавзуга доир: «Марғилондаги мудҳиш жиноятлар юзасидан 10 киши суд қилинмоқда»


Мазкур жиноят ишида судланувчилар вояга етмаган шахсни тарбия муассасасида жиноятга жалб қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, вояга етмаган ожиз аҳволдаги шахсни қийнаш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш каби жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.


Мавзуга доир: Марғилондаги даҳшат. «Болалар уйи бўйича суд қандай босқичда?»


Судланувчилар К.Якубов, С.Усмонов, И.Йўлдашев ва Р.Абдуфаттоевларга нисбатан қамоқ, Х.Якубова, Н.Солиева, Д.Джурабаева ва Х.Тўраевларга нисбатан уй қамоғи, А.Мўйдинов ва А.Саикамоловаларга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг