Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тарихда янги саҳифа: Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви

Тарихда янги саҳифа: Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларининг Президентлари иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев бу кун Марказий Осиё халқларининг кўп асрлик яхши қўшничилик тарихида янги саҳифа очилганини таъкидлади.

— Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлиги изчил ривожланиб бормоқда, — деди Шавкат Мирзиёев. — Мамлакатимизнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан товар айирбошлаш ҳажми 20 фоиздан зиёд ўсган. Шу билан бирга, халқларимиз фаровонлиги йўлида фойдаланишимиз мумкин бўлган кўпдан-кўп имкониятлар мавжуд.

Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ҳар йили Наврўз байрами арафасида ўтказишни, навбатдаги учрашувни келгуси йили Тошкентда ташкил этишни таклиф қилди.

Ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг