Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий Осиёдаги энг катта масжид қачон очилиши маълум бўлди

Марказий Осиёдаги энг катта масжид қачон очилиши маълум бўлди

Фото:«Asia Plus»

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик масжид 2019 йилнинг  август ойида ишга тушади. Бу ҳақда Тожикистоннинг «Asia Plus» нашри хабар берди. 

Мазкур масжидда бир вақтнинг ичида 120 минг киши ибодат қилиши мумкин.

2009 йилда  Тожикистон президенти ташаббуси билан мазкур масжидга илк пойдевор қўйилган эди.

Масжид лойиҳаси Қатар ва Тожикистон мутахассислар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар бири 75 метр баландликдаги тўртта минора, 47 метрлик  бош гумбаз ва 20 та катта-кичик гумбазлардан ташкил топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг