Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи: тайёргарлик қандай? (видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифини ёритиш учун Ўзбекистондан 80 га яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилган.
«Ташрифни ёритиш учун Ўзбекистондан 80 га яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилган. Президент Матбуот хизмати бу воқелик ҳақида батафсил ахборот ва медиа материаллар бериб боради. Тегишли масалалар бўйича presidents_office@press-service.uz электрон почта ёки ушбу саҳифага мурожаат қилишингиз мумкин», деб ёзади Алламжонов.
«Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомова Шавкат Мирзиёев ташрифини ЎзА учун ёритиб турадиган журналист сифатида кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 15-17 май кунлари Америка Қўшма Штатларига илк расмий ташриф билан боради. Оқ уй веб-сайтида бу ташриф тарихий деб аталган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter