Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мисрда кўп қаватли уй қулаб тушди: бир нечта оила вайроналар остида қолиб кетди

Мисрда кўп қаватли уй қулаб тушди: бир нечта оила вайроналар остида қолиб кетди

Фото: «El-Watan»

Мисрнинг Александрия шаҳрида кўп қаватли уй қулаб тушиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, дея хабар берди «El-Watan» газетаси.

Нашрнинг маълум қилишича, чоршанба куни оқшом шаҳар марказидаги уйлардан бири қулаб тушган. Бунинг оқибатида уч эркак ва икки аёл ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишлашмоқда.

Хабарларга кўра, қулаб тушган тўрт қаватли уй эски бўлган. 2000 йилдан бери таъмирланишини талаб қилувчи учта қарор чиққан, лекин негадир бу иш бажарилмасдан қолиб кетган.

Александрия губернаторининг сўзларига кўра, вайроналар остида тўққиз кишидан иборат яна иккита оила қолиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг