Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«NASA» яқин орада муҳим космик телескопдан айрилиши мумкин

«NASA» яқин орада муҳим космик телескопдан айрилиши мумкин

Фото: W. Stenzel / Globallookpress.com

Экзосайёраларни (Қуёш системасидан ташқаридаги сайёраларни) қидириш учун мўлжалланган «Kepler» космик телескопи яқин бир неча ой ичида ёнилғисининг тугаши сабабли фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда «NASA»нинг маълумотига асосланиб «Lenta.ru» хабар бермоқда.

Сайёралар тизимларини ўрганувчи тадқиқотчилар гуруҳи космик аппарат ўз ишини якунлашидан аввал имкон қадар кўпроқ илмий маълумотларни тўплашни режалаштирмоқда. Шундан сўнг телескопнинг Ер билан алоқаси узилади.

«Kepler» космик телескопи 2009 йилда ишга туширилган. 2013 йилда телескоп двигателларидан бири ишдан чиққан, натижада уни коинотда аниқ йўналтириш имконияти йўқолган. Бироқ телескопдан эклиптика текислигидаги юлдузларни кузатиш учун мўлжалланган К2 миссияси доирасида фойдаланиш давом этмоқда. «Kepler» ёрдамида уч мингдан ортиқ экзосайёра аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг