Непалликлар янги бош вазирни ChatGPT ёрдамида сайлашмоқчи

Мактаб ўқувчилари ва талабалар Непал ҳукуматининг ёнаётган биноси фонида тушган сурат ижтимоий тармоқларда кенг тарқаб, 300 мингдан ортиқ лайк тўплади.
Интернет ва ижтимоий тармоқлар блокланишига қарши кўтарилган ёшлар исёни Непални ағдар-тўнтар қилиб юборди. Вазирлар чет элларга қочиб кетишди, сиёсий мубоҳасалар Discordга кўчди, янги бош вазирни эса ChatGPT ёрдамида сайлашмоқчи.
ChatGPT бу лавозим учун энг муносиб номзод сифатида мамлакатнинг собиқ бош судяси 73 ёшли Сушила Каркини таклиф қилди. Нейротармоқнинг фикрича, у турли гуруҳларнинг ишончини қозона оладиган ва ислоҳотлар ўтказишга қодир инсон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter