Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Никоҳ бекор қилингандан сўнг эр собиқ рафиқасини уй билан таъминлашга мажбурми?

Никоҳ бекор қилингандан сўнг эр собиқ рафиқасини уй билан таъминлашга мажбурми?

Фото:«BBC»

АОКАда Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

Хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномалари билан Ўзбекистон ҳудудида автомототранспорт воситасини бошқариш мумкинми?

Йўқ. Ўзбекистон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудида фақат миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.

Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномалари тасдиқланган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.

Никоҳ бекор қилинганидан сўнг собиқ турмуш ўртоғим мени турар жой билан таъминланишга мажбурми?

Оила кодексининг 23-моддасига мувофиқ, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Агар Сизнинг эрингиз билан умумий мулкингизда турар жой мавжуд бўлса, суд орқали эрингиздан турар жойга бўлган ўз ҳиссангизни ажратиб бериш ҳақида даъво қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг