Оҳангаронда кучли ёғин оқибатлари: ФВВ изоҳ берди
Оҳангарон туманида кучли ёғингарчилик кўприкка зарар етказди.
Бугун, 10 май куни соат 15:02 да Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани «Эртошсой» МФЙ ҳудудида қисқа муддатли кучли ёғингарчилик кузатилиши натижасида адирликлардан йиғилиб келган ёмғир сувлари «Эртошсой» сойидан тўпланиб оқиб ўтган.
Сув оқими кучли бўлганлиги сабабли аҳоли томонидан дам олувчиларнинг сой орқали ҳаракатланиши учун қурилган вақтинчалик осма кўприк ўтказгичга зарар етган.
Зудлик билан ҳодиса жойига ФВББ, ИИБ, МГ, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа ФВДТ хизматларининг масъуллари етиб бориб, вазият назоратга олинган ва дам олувчилар хавфсиз ҳудудга ўтказилган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар қайд этилмади, дейилади ФВВ хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter