Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оқдарёда йўловчи ташувчи автобус пастликка ағдарилди (фото)

Оқдарёда йўловчи ташувчи автобус пастликка ағдарилди (фото)

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 17:00 ларда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтган М 37 автомобиль йўлининг 14-километрида «Самарқанд-Каттақўрғон» йўналишида кетаётган «Isuzu» русумли юк автомобили йўловчи ташувчи автобуснинг орқа томонига урилган. Зарб оқибатида автобус ўнг томондаги пастликка ағдарилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, автобусдаги йўловчилардан бири тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага етказилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига риоя қилиб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг