“Ордер” йўқ, энди беморлар қандай даволанади? (видео)
Бугунги кунда Ўзбекистонда тиббий хизматлар тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Илгари беморлар даволаниш учун қоғоз шаклидаги “ордер” олишга мажбур эди. Бу эса вақт йўқотиш, ортиқча сарсонгарчилик ва айрим ҳолатларда коррупцияга ҳам сабаб бўлар эди.
Энди эса бу тизим босқичма-босқич бекор қилиниб, унинг ўрнига давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилмоқда.
Хўш, бу тизим ҳақиқатда қандай ишлаяпти? Беморлар учун нима ўзгарди? Ва энг муҳими – бу ўзгаришлар оддий инсон ҳаётини енгиллаштирдими?
Илгари “ордер” тизими қандай ишлаган ва муаммо нимада эди?
Янги тиббий суғурта тизими аҳолига нима берди?
“Ордер йўқ” дегани – бемор учун нима дегани?
Қайси давлатлар тажрибаси ўрганилди? Қайси механизмлар олинди? Бизнинг шароитга қандай мослаштирилди?
Кимлар бепул даволаниш ҳуқуқига эга?
Аҳоли бу ҳақда қаердан аниқ маълумот олиши мумкин?
Агар беморга йўлланма берилмаса, у нима қилиши керак?
Беморлар ойлаб навбат кутарди. Ҳозир вазият қандай?
Электрон навбат қандай самара беряпти?
“Таниш-билишсиз” ҳам тез даволаниш мумкинми?
Бу тизим ҳозир қайси ҳудудларда тўлиқ ишлаяпти? Қачон тўлиқ жорий этилади?
Бемор “бепул даволанаман” деб борса, амалда яна пул тўлайдими? Қайси хизматлар тўлиқ бепул, қайсиларига тўланади?
Поликлиникада “бизда бор” дейилган дори кейин йўқ бўлиб қолиши – бу нима билан боғлиқ?
Давлат томонидан бериладиган дорилар рўйхати борми?
Дорилар қандай тақсимланади: Тошкент ва чекка ҳудудларда фарқ борми?
Дори етишмовчилиги учун ким жавоб беради?
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси мутахассислари Руҳилло Маҳмудов ҳамда Шуҳрат Сафаров билан шу мавзуда суҳбатлашдик ва бир қатор саволларга жавоб олдик.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter