Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Эрон халқига инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Ўзбекистон Эрон халқига инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон ҳукумати томонидан Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик юки Эрон томонига етказилди.

Инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олишда Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтабо Рузбехани иштирок этган.

Эрон расмийлари кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами ва юксак эътибор учун Ўзбекистон президентига самимий миннатдорлик билдирди. Улар мазкур ташаббусни икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин ифодаси эканини таъкидладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг