Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон президенти «HRL Group» компанияси раиси билан учрашди

Ўзбекистон президенти «HRL Group» компанияси раиси билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Исломобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «HRL Group» компанияси раиси Зоҳид Рафиқ билан учрашди.

Компаниялар гуруҳи қурилиш, тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида фаолият юритувчи энг йирик корхоналар сирасига киради.

Ўзбекистон тажрибасини қўллаган ҳолда Покистондаги мис, олтин ва ўта муҳим минераллар конларида биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз етакчиси компания раҳбарининг Покистон пойтахтида Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқандда меҳмонхона қуриш ташаббусларини олқишлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг