Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон разведкачилари энг кучлилар сафига кирди

Ўзбекистон разведкачилари энг кучлилар сафига кирди

Фото: «mudofaa.uz»

АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинларда Ўзбекистон қўшин разведкачилари Россия ва Хитойдан кейин фахрли учинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

28 июлдан 9 августга қадар Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала ўқув майдони базасида бўлиб ўтган «Қўшин разведкаси аълочилари» мусобақасида Ўзбекистон разведкачилари Россия ва Хитойдан кейинги учинчи ўринни эгаллашган. 

Фото: «mudofaa.uz»

Танлов беш босқичда бўлиб ўтган: Десант бўлиб тушиш ва марш-бросокни амалга ошириш, Механик-ҳайдовчилар мусобақаси, Разведкачи сўқмоғининг тўсиқларини енгиб ўтиш, Ўқ отиш ва Разведка бўлинмасининг вазифани бажаргандан сўнг йиғин пунктига чиқиши.

«Мусобақанинг барча босқичларида яхши натижаларга эришган ҳолда жамоамиз мусобақа совриндорлари сафидан ўрин олиш учун астойдил кураш олиб борди ва кўзлаган мақсадларига эришди. Ушбу кўрсаткичларга ҳарбий хизматчиларнинг профессионаллиги, билим ва кўникмаларининг юксак даражада эканлиги, шунингдек, жамоадаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва жипслик, ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ туфайли эришилди», — дейди ўзбекистонлик разведкачилар жамоаси раҳбари полковник Шуҳрат Икрамов.

Фото: «mudofaa.uz»

Мусобақада Россия Федерацияси, Белорус Республикаси, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Хитой, Зимбабве ва Суданнинг қўшин разведкачилари жамоалари ўзаро беллашди. Филиппин ва Ҳиндистон вакиллари эса кузатувчи сифатида иштирок этишди.

9 август куни Новосибирск шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган мусобақанинг тантанали ёпилиши ва ғолибларни тақдирлаш маросимида мусобақа ташкилотчилари томонидан ғолиб жамоаларга тегишли диплом, медал, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

11 август куни эса Мудофаа вазирлигининг бир гуруҳ вакиллари иштирокида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мусобақа иштирокчилари тантанали равишда кутиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг