Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам йирик ғалабага эришди

Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам йирик ғалабага эришди

Фото: «the-uff.com»

Пойтахтимиздаги «Миллий» стадионда «CAFA U-16 Championship» турниридан ўрин олган иккинчи учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши баҳс олиб борди.

Турнирнинг биринчи ўйинида вакилларимиз Афғонистон терма жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар бергандик.

Иккинчи ўйинда ҳам Усмон Тошев шогирдлари йирик 5:0 ҳисобида рақибдан устунликка эришишди.

Энди мусобақадан ўрин олган 3-учрашувни Ўзбекистон терма жамоаси 9 июль куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон U-16 - Қирғизистон U-16 4:0

Голлар: Хуршид Убайдуллаев (5), Мироншоҳ Сатторов (41), Игорь Чикризов (43), Темур Мамасиддиқов (53), Муҳаммадюсуф Носиров (80).

Ўзбекистон U-16: Мўминмирзо Қодиров, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев (Даниёр Сабиров, 22), Диёрбек Раҳимқулов, Темур Мамасидиқов, Мироншоҳ Сатторов, Игорь Чикризов (Хушназар Хушназаров, 85), Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев (Ҳусаин Норчаев, 69), Муҳаммадюсуф Насиров, Азизбек Ҳафизов.

Қирғизистон U-16: Шумкарбек Топчубаев, Ирискелди Сагийнқулов, Илья Русаков, Адилет Канибеков, Бекзат Кенжебеков, Байастан Талантбеков, Ербол Култаев, Александр Рослов (Иса Мирланбек 56), Бекназар Достонжан Ўғли, Қувватбек Эркинбек Ўғли, Сергей Шиовский (Жусуп Жиргалбеков, 10).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг