Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 3 ойда 4 мингдан ортиқ эгизак чақалоқ туғилди

Ўзбекистонда 3 ойда 4 мингдан ортиқ эгизак чақалоқ туғилди

2026 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 191 минг 86 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, уларнинг асосий қисми якка туғилган чақалоқлар ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу даврда 186 минг 723 нафар ҳолатда биттадан чақалоқ туғилган. Шу билан бирга, мамлакатда 4 минг 231 та эгизак туғилиш ҳолати расмийлаштирилган.

Статистикада уч нафар ва ундан ортиқ чақалоқ туғилган оилалар ҳам қайд этилган. Бундай ҳолатлар сони 132 тани ташкил этган.

Умумий туғилишлар сони бўйича ҳудудлар кесимида ҳам сезиларли тафовут бор. Энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилиб, уч ойда 23 минг 120 та чақалоқ туғилган.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 21 минг 563 та ва Қашқадарё вилояти — 21 минг 292 та туғилиш билан қайд этилган. Бу ҳудудлар аҳоли сони ва табиий ўсиш даражаси юқорилиги билан ажралиб туради.

Энг паст кўрсаткичлар эса Сирдарё вилоятида — 4 минг 813 та ва Навоий вилоятида — 5 минг 241 та ҳолатда кузатилган. Қорақалпоғистон Республикасида эса 8 минг 80 та туғилиш қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг