Ўзбекистонда энг кўп қайси мамлакатлар фуқаролари таълим олмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида жами 33 287 нафар чет эл фуқароси таълим олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11 307 нафарга ёки 51,5 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Ҳиндистон — 14 322 нафар
- Туркманистон — 8 348 нафар
- Тожикистон — 2 323 нафар
- Покистон — 1 620 нафар
- Хитой — 1 254 нафар
- Жанубий Корея — 806 нафар
- Қирғизистон — 696 нафар
- Миср — 498 нафар
- Филиппин — 461 нафар
- АҚШ — 429 нафар
- Туркия — 333 нафар
- Афғонистон — 280 нафар
- Иордания — 175 нафар
- Россия — 158 нафар
- Буюк Британия — 153 нафар
Бошқа давлатлар — 1 431 нафар


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter