Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ОВИР бекор бўлади, икки турдаги паспорт ва ID-карта жорий қилинади

Ўзбекистонда ОВИР бекор бўлади, икки турдаги паспорт ва ID-карта жорий қилинади

Фото: «Xabar.uz»

Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда мамлакатимизда учта ҳужжатни: мамлакат ичидаги биометрик паспорт, четга чиқиш учун биометрик паспорт ва ID-картани жорий қилиш таклиф этилмоқда.

Қайд этиш лозимки, қарор лойиҳасида 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсатномани (стикер) расмийлаштириш бекор қилиниши кўзда тутилган. Унинг ўрнини хорижга чиқиш учун алоҳида биометрик паспорт эгаллайди.

Ҳужжатга кўра:

  • Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти — Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжат. Шунингдек, у электрон ахборот ташувчи (чип)га эга бўлиб, Ўзбекистон фуқаролигини ҳам тасдиқлайди;
  • чет элга чиқиш учун биометрик паспорт — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини хорижга чиқиш ва мамлакат ҳудудига кириш чоғида тасдиқловчи ҳужжат;
  • идентификацион электрон карта (ID-карта) — ўз эгасининг шахсини мамлакат ҳудудида тасдиқловчи ҳужжат. У фуқаронинг ягона идентификация рақамини, унинг шахсий маълумотларини ўз ичига олиб, давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш учун қўлланилади.

Чет элга чиқиш учун биометрик паспорт фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддати билан берилади:

  • Туғилган кунидан бир йилгача — икки йил муддатга;
  • Бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йиллик муддатга;
  • 16 ёшдан катталарга — 10 йил муддатга.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг