Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ёзувчилар учун байрам белгиланди

Ўзбекистонда ёзувчилар учун байрам белгиланди

Фото: Facebook / Botirjon Ergashev

Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Президент давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мазкур қарор юзасидан ўтказилган тадбирда — 5 апрель «Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси» байрами деб эълон қилиш таклиф этилди ва бу таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг