Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг 2 самолёти Сочи аэропортига қўнолмади

Ўзбекистоннинг 2 самолёти Сочи аэропортига қўнолмади

Кучли ёмғир ва шамол туфайли Ўзбекистоннинг 2 та ва Москванинг 1 та самолёти Сочи аэропортига қўна олмаган ва захира аэродромга йўналтирилган.

Сочи раҳбариятининг айтишича, курорт шаҳарда кучли ёмғир ва шамол, ноқулай об-ҳаво барқарор ҳолатга келгунча самолётлар парвозига рухсат берилмайди.

Бундан ташқари, об-ҳаво туфайли шаҳар ва коммунал хизматлар қатъий иш тартибига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Минскдан учган Ўзбекистоннинг яна бир самолёти бомба ҳақидаги ёлғон хабардан кейин Москвага фавқулодда қўнганди. Бугун у Тошкентга етиб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг