Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 61,23 млрд долларга етди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари, 1 декабр ҳолатига, 61,23 млрд долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.
Захиралар ноябрда 1,9 млрд долларга (+3,2 фоиз) ўсди, йил бошидан эса 20 млрд долларга (+48,7 фоиз) ошди. Бу аввало олтин нархи ва ҳажмининг ортиши билан боғланмоқда.
Қолаверса, Марказий банк сотиб олган қимматли қоғозлар қиймати ҳам сезиларли даражада ошган — ноябрда 503 млн долларга кўпайиб, $1,52 млрдга етган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter