ЎзДЖТУнинг масъул ходими америкалик шарқшуносга 20,6 млн сўм товон тўлайдиган бўлди
Америкалик шарқшунос Марк Резе муаллифлик ҳуқуқи бўйича фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида ғалаба қилди.
Гап шундаки, америкалик таржимон ва шарқшунос олим Марк Резе Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асарини 15 йил давомида инглиз тилига таржима қилган. Университет масъул ходими эса уни рухсатсиз электрон нусхасини яратган ва unilibrary.uz тизимида тарқатган.
Америкалик олим бу масалада 2025 йилнинг ноябрида Адлия вазирлигига мурожаат қилган ва вазирлик ишни судга оширган. Суд эса масъул ходимга нисбатан 2 млн 60 минг сўм миқдорида жарима белгилаб, асарнинг электрон нусхаси unilibrary.uz тизимидан ўчириш талабини қўйган.
Марк Резе эса Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган тартибга кўра, судга товон тўлаш ҳақида ариза киритган.
Суд қарорига кўра эса энди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети масъул ходими даъвогарга БҲМнинг 50 баравари миқдорида – 20 млн 600 минг сўм товон тўлайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter