Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзМТРК саҳарлик ва ифторлик вақтида янги кўрсатувни эфирга узатади

ЎзМТРК саҳарлик ва ифторлик вақтида янги кўрсатувни эфирга узатади

Фото: «Mediabay.uz»

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканали Рамазон ойи муносабати билан «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни эфирга узатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

«Ўтиб бораётган ҳар кунимиз, ҳар соатимиз, ҳар дақиқаю, ҳар сониямиз сизу бизни раҳмат ва мағфират, Қуръони карим нозил бўлган ой – Рамазони шариф сари яқинлаштирмоқда. Ушбу ой муносабати билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканали Диний идора билан ҳамкорликда «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни эфирга узатишни режалаштирмоқда. Ҳозирда ушбу кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари жадал давом этмоқда», дейилади хабарда.

Ушбу кўрсатув бир ой давомида, ҳар кун – саҳарлик ва ифторлик пайтида эфирга узатилиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг