Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент сусткашликка йўл қўйилган ҳудудларни санади

Президент сусткашликка йўл қўйилган ҳудудларни санади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани хабар қилинганди.

«Ўтган йили ноябрь ойида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаб, 200 миллионта дарахт кўчати экишни режа қилиб олдик.

Куз мавсумининг «долзарб 40 кунлигида» 85 миллион дона дарахт кўчатлари экилди.

Кўплаб ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари, маҳаллалар, аҳоли, фермер-деҳқонлар, умуман кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатиб, катта ишларни амалга оширган бўлса-да, айрим ҳудудлардаги ишларда пала-партишликка, сусткашликка йўл қўйилган.

Мисол учун, Избоскан, Улуғнор, Арнасой, Пахтакор, Наманган, Уйчи, Деҳқонобод, Пастдарғом, Оқолтин, Мирзаобод, Пайариқ, Бўстонлиқ, Чиноз, Янгиҳаёт, Юнусобод туманларида ишлар суст ташкил қилинган.

Юнусободда куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экиш режаси 43 фоизга бажарилган», деди Президент.

Экология қўмитасининг раҳбариятига ишларни янги ёндашув асосида ташкил этишга топшириқ берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг