Президент «Ватандошлар» фондини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади

Асосий мақсад – дунёнинг 100 га яқин мамлакатларида истиқомат қилаётган 10 миллиондан ортиқ ватандошлар, улар томонидан ташкил этилган 170 дан ортиқ маданий марказларни қўллаб-қувватлаш.
Фонд фаолиятининг асосий йўналишлари:
- хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
- халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
- хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
- юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини
- кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
- ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини рағбатлантириш, уларга хорижда ўзбек миллий маданий марказларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
- хориждаги ватандошларнинг чет элдаги илмий ва ижодий, Ўзбекистондаги тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маданий-маърифий фаолиятига кўмаклашиш;
- хорижий давлатлар билан миграция ва таълим соҳасида шартномавий-ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқалар.
Фонд фаолиятини молиялаштириш давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмалари, муассислар ажратадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Фонд ўз фаолиятини бошлаши учун 5 миллиард сўм ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter