Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамчиқда 40 дақиқа оралиғида иккита ЙТҲ юз берди

Қамчиқда 40 дақиқа оралиғида иккита ЙТҲ юз берди

Фото: ФВВ

Куни кеча, «Тошкент-Ўш» халқаро автомобилъ йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 227-километрида 40 дақиқа оралиғида иккита ЙТҲ юз берган.

Биринчи ҳолатда «МАН» юк автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши туфайли йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан ёрдамга етиб келган. Махсус асбоб-ускуналар ёрдамида юк машинаси хандақдан чиқариб олинган.

Тахминан 40 дақиқадан сўнг, иккинчи йўл-транспорт ҳодисаси деярли айнан шу йўналиш қисмида содир бўлди.

«COBALT» ҳайдовчиси транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтда йўл ҳаракати хавфсизлик қоидаларини бузган. Натижада иккала транспорт воситаси ҳам хандаққа тушиб кетган. Бир неча дақиқа ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этдилар.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ва йўловчиларга жароҳат етмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг