Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаршидаги кўп қаватли уйда газ портлади

Қаршидаги кўп қаватли уйда газ портлади

Бугун, 22 ноябр куни соат 00:28 да Қарши шаҳрининг Ботош маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида икки нафар фуқаро куйиш жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса турар жой биносидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

Чақнаш оқибатида ёнғин ҳам келиб чиққан. У қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида ўчирилган.

Ҳозирда масъул идоралар ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг