Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёдаги ягона аёл ҳоким ишдан бўшади

Қашқадарёдаги ягона аёл ҳоким ишдан бўшади

Мақсуда Мустафоева

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева ишдан кетди. Бу маълумотни вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тасдиқлади.

У 2020 йил март ойидан буён Қарши туманини бошқариб келаётганди.

Қайд этилишича, М.Мустафaева ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган. Яқин кунларда туман кенгаши йиғилишида янги ҳоким сайлаш масаласи кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда бир қанча ҳокимлар ишдан олиниши бўйича тарқалган хабарлар ҳокимлик томонидан инкор қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг