Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси ҳудуд қанақа рангда? Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро ва Жиззах (1-қисм)

Қайси ҳудуд қанақа рангда? Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро ва Жиззах (1-қисм)

Фото: Xabar.uz

Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилиниб, амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

Унга кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб бир қатор фаолият турларига рухсат берилди. Жумладан, «Яшил» ҳудудларда тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга, «қизил» ҳудудларда тўхтамаган ҳолда автобуслар ҳаракатига, 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди. Шунингдек, шахсий автомобилларда вилоятлараро ҳаракатланиш тақиқланди.

Хўш, қайси ҳудуд қанақа рангда?

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

Қорақалпоғистон Республикаси:

«Қизил» ҳудуд

  • Қўнғирот тумани,
  • Тахтакўпир тумани.

«Сариқ» ҳудуд

  • Нукус шаҳри

«Яшил» ҳудуд

  • Амударё тумани, Беруний тумани, Қанликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Нукус тумани, Тўрткўл тумани, Хўжайли тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқальа тумани, Тахиатош тумани, Бўзатов тумани.

Андижон вилояти:

«Қизил» ҳудуд

  • Андижон шаҳри,
  • Андижон тумани.

«Яшил» ҳудуд

  • Хонобод шаҳри, Балиқчи тумани, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Избоскан тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани, Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани, Олтинкўл тумани, Пахтаобод тумани, Асака тумани.

Бухоро вилояти:

«Яшил» ҳудуд

  • Когон шаҳри, Бухоро тумани, Вобкент тумани, Когон тумани, Қоровулбозор тумани, Пешку тумани, Ромитан тумани, Шофиркон тумани, Жондор тумани, Ғиждувон тумани, Олот тумани, Қоракўл тумани, Бухоро шаҳар.

Жиззах вилояти:

«Яшил» ҳудуд

  • Жиззах шаҳри, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов тумани, Дўстлик тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг