Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги қизалоқ 4 йилдан сўнг онасига қайтарилди – МИБ

Қидирувдаги қизалоқ 4 йилдан сўнг онасига қайтарилди – МИБ

Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2022 йилдан бери қидирувда бўлган қизалоқ топилиб, қонуний равишда онасига олиб берилди.

Маълум қилинишича, суд қарорига асосан қизалоқ отасидан онасига олиб берилиши белгиланган. Бироқ ижро ҳаракатлари давомида отаси қизалоқ билан бир неча йил давомида Россия Федерациясининг Москва вилоятида яшаб келганлиги аниқланган ва шу муносабат билан болага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Яқинда олинган маълумотларга кўра, қизалоқ отаси билан бирга хориждан Ватанга қайтиб келган. Тезкор қидирув ишлари натижасида уларнинг Давлатобод туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида экани аниқланган ва суд ижроси таъминланиб, қизалоқ онасига олиб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг