Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонликлар мамлакатнинг асосий муаммосини ошкор этишди

Қирғизистонликлар мамлакатнинг асосий муаммосини ошкор этишди

Фото:«Rambler»

Кўпчилик қирғизистонликлар мамлакатнинг бош муаммоси сифатида коррупцияни кўришади. Буни 2018 йил охирида Халқаро республика институти буюртмаси билан ўтказилган сўровнома натижалари кўрсатиб турибди, деб ёзади «24.kg».

81 фоиз қатнашчилар Қирғизистоннинг асосий муаммоси коррупция дея эътироф этишган. Фақат бир фоиз қатнашчи коррупцияни муаммо сифатида кўрмайди.

«Ҳукумат коррупция билан етарлича курашяптими?» деган саволга 66 фоиз иштирокчи салбий жавоб беришган.

Мамлакат раҳбари Сооронбай Жээнбеков 2018 йил бошида мазкур муаммога нисбатан умумий кураш эълон қилган бўлса ҳам, 41 фоиз респондент коррупция аввалги даражада қолган дея қайд этган.

Сўровномаларда 18 ёшдан ошган 1500 нафар фуқаро иштирок этди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг