Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон банки Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатди

Қозоғистон банки Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатди

Марказий банк жорий йил 27 августда «Евроосиё Банки» акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олди.

«Банк томонидан устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаганлиги сабабли ушбу қарор қабул қилинди», – дейилади регулятор баёнотида.

Ўз навбатида, «Евроосиё Банки» Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатишини, асосий эътиборни Қозоғистон бозорига қаратишини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг