Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор (видео)

Қозоғистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор (видео)

Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги халқаро аэропортнинг Фейсбукдаги саҳифаси томонидан хабар қилинишича, «Бек Эйр» авиакомпаниясига қарашли самолёт аэродром ҳудудидан ташқарида ҳалокатга учраган.

Бугун, эрта тонгда, маҳаллий вақт билан соат 07:22да самолёт учиб кетиш чоғида баландликни йўқотган ва бетон тўсиқни бузиб ўтиб, икки қаватли бинога бориб урилган. Ҳалокат чоғида ёнғин келиб чиқмагани хабар қилинмоқда.

Ўша вақтнинг ўзидаёқ тезкорлик билан қутқарув ишлари бошланиб кетган. Бир соат аввалги хабарларга кўра 7 киши вафот этгани айтилмоқда. Махсус комиссия томонидан ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳалокат вақтида самолёт бортида 95 йўловчи ва 5 нафар экипаж ходимлари бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг