Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қрим кўпригида биринчи йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди

Қрим кўпригида биринчи йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди

Фото:«Baltnews.ee»

Қрим кўпригида биринчи йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кундузи кўприк устида автобус билан енгил машина тўқнашиб кетган. Ҳодисага енгил машина ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган.

«Кўприк фойдаланишга топширилгандан сўнг 16 сутка ўтгач, битта йўл-траспорт ҳодисаси қайд этилди», – дейилади хабарда.

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Транспорт ҳаракати ҳам тўхтатилмаган.

Аввалроқ Қримда учта транспортнинг тўқнашуви оқибатида 1 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг