Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман: Қозоғистон пойтахти Нур-Султон номини олди

Расман: Қозоғистон пойтахти Нур-Султон номини олди

Фото:«Zakon.kz»

Қозоғистоннинг президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат пойтахтини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига номлаш таклифини берган, депутатлар ҳам уни маъқуллаган эди.

Қосим-Жомарт Тўқаев бугун пойтахт Остона шаҳрини Нур-Султон деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.  Фармон Оқ Ўрда расмий сайтида келтирилган. 

«Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳри — Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон дея қайта номлансин», — дейилади фармонда.

Қозоғистон пойтахтидаги Наврўз байрами тантаналари нишонланадиган майдонда Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришни қўллаб-қувватловчилар ва унга қаршилар ўртасида муштлашув ҳам содир бўлган, полиция 20га яқин кишини қўлга олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг