Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йил 8-12 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет берган маълумотга кўра, жумладан:

  • Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг