Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ва Ўзбекистоннинг маданият соҳасидаги ОТМлари алоқалари кучаяди

Россия ва Ўзбекистоннинг маданият соҳасидаги ОТМлари  алоқалари кучаяди

Фото:Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ахборот хизмати

Челябнск давлат маданият институти ректори Рушанин Владимир Яковлевич Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ахборот хизмати маълум қилди. 

Ташриф давомида Россия делегацияси вакиллари институтда талабалар учун яратилган имкониятлар, ўқув бинолари ҳамда факултетлардаги амалий машғулот жараёнлар билан танишишар экан бу ердаги бўлажак ижодкорлар учун муҳайё қилинган шароит ва қулайликлар дунёнинг кўзга кўринган маданият муассасаларидаги шароитлардан қолишмаслигини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, Челябнск давлат маданият институти ректори Владимир Яковлевич ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Юлдашевнинг ўзаро учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Фото:Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ахборот хизмати

Унда ҳар иккала институт раҳбарлари томонидан маданият ва санъат, илм-фанни ўзаро ҳамкорликда ривожлантириш мақсадида келишув шартномалари имзоланди.

Рушанин Владимир Яковлевич ҳам ўз сўзи давомида, бугун Челябнск давлат маданият институтида туризм йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида катта ишлар амалга оширилаётганлигини ва Ўзбекистон тажрибаси бу борада албатта улар учун муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтиш лозим, яқинда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Россиянинг кино соҳасида бутун дунёга машҳур Бутунроссия киноматография институти билан қўшма факултетларни тузиш борасида шартномалар имзолаган эди. Челябнск давлат маданият институти билан ўзаро келишувлар Россиянинг санъат ва маданият йўналишидаги таълим муассасалари билан тузилаётган иккинчи муҳим шартномадир.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг