Россиялик машҳур телебошловчи Леонид Якубович Бухорога келди

9-10 март кунлари Бухорога «Россия яҳудийлари конгресси» хайрия жамғармаси президенти Юрий Каннер ва россиялик таниқли телебошловчи Леонид Якубович раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда «Live Bukhara»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Делегация Бухорода яҳудий жамоатчилиги, яҳудийлар маданият маркази вакиллари ҳамда шаҳар расмий маъмурлари билан учрашди.

Бухоро ҳокими Карим Камолов ҳамроҳлигида меҳмонлар тарихий ёдгорликлар билан танишди, вилоят ёшлар марказига ташриф буюрди ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter