Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева АҚШ делегацияси билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ делегацияси билан учрашди

Фото: Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ делегацияси билан учрашди. 

Навбатдаги Тошкент инвестиция форуми — Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлари билан амалдаги лойиҳалар бўйича режаларни ўзаро мувофиқлаштириб олиш учун қулай имкониятдир. 

АҚШ Эксимбанки президенти Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан мулоқот давомида саноат ва молия соҳасидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди. 

Қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди. 

«Америкалик ҳамкорларимиз ўзаро манфаатли бизнес имкониятларидан ташқари, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини ҳам катта қизиқиш ҳамда ҳайрат билан кашф этаётгани қувонарли ҳолдир», дея таъкидлайди Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг