Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» филиали очилади

Самарқандда «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» филиали очилади

Кеча, 8-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Самарқанд шаҳрида «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд шаҳрида «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Филиалда таълим Россия Федерацияси федерал таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва таълим дастурлари асосида рус тилида амалга оширилади;

абитуриентлар қабули ва филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг